Хави Зидан рекордини янгилади

Хави Зидан рекордини янгилади

Хави қўл остидаги "Барселона" Ла Лигада 18 та сафар ўйинида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Испания чемпионатининг 7-турида каталонияликлар “Сон Моиш” стадионида “Мальорка”ни мағлуб этди (1:0). Улар Хави қўл остида сафарда 13 ғалаба ва 5 бор дуранг ўйнаган.

Хави 2016 йилда Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал Мадрид" томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Мадридликлар 13 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган эди.

"Барселона"нинг Ла Лигадаги навбатдаги сафар ўйини 16 октябрь куни бўлиб ўтади - "Реал Мадрид"га қарши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!