Хави германиялик футболчини "Барса"да кўрмоқчи

Хави германиялик футболчини "Барса"да кўрмоқчи

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганга "Барселона" қизиқмоқда.

Каталония клуби мавсум якунида жамоани тарк этиши кутилаётган Серги Бускетснинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячиси ҳамда марказий ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.

Хави Бускетсни Гюндоган билан алмаштирмоқчи. "Барса" бош мураббийи Илкайнинг марказий ярим ҳимоя позициясига мослаша олишига ишонмоқда. У "Ман Сити"дагилардан футболчининг майдон ташқарисида ўзини қандай тутишини айтиб беришни сўради.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Гюндоган билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи, аммо агар футболчи кетишни истаса - клуб уни сақлаб қолмайди. Шу билан бирга, келишувни қишда амалга ошириш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!