Хавфсиз туризмни таъминлашда пулли хизматлар кўрсатилади

Хавфсиз туризмни таъминлашда пулли хизматлар кўрсатилади

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Эндиликда, шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тегишли Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!