Харьков вилояти раҳбари: Бир суткада минтақада 15 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Харьков вилояти раҳбари: Бир суткада минтақада 15 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Кун давомида Харьков вилоятида 15 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди, деди вилоят раҳбари Олег Синегубов.

Кечқурун рус қўшинлари Чугуев жамоасини ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган, деди Синегубов.

Харьковда беш киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди. Шунингдек вилоятда саккиз ёшли бола ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!