Халқаро облигация сотилишидан тушган маблағлар нимага сарфланади?

Халқаро облигация сотилишидан тушган маблағлар нимага сарфланади?

2019 йил февралда жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4258, 02.04.2019 й.) билан маблағлар мамлакат ва халқимиз фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагиларга йўналтирилади:

? 889,2 млн. АҚШ доллари аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади;

? 20 млн. АҚШ доллари Агробанк АТБга қарз сифатида берилади;

? 89,9 млн. АҚШ доллари Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!