Халқаро медиа ҳоллда “Сайлов – 2021” танловининг ғолиблари тақдирланди

Халқаро медиа ҳоллда “Сайлов – 2021” танловининг ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 сентябрь санасида Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, МСК Матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб ҳамда “УзРепорт” ТВ телеканали ҳамкорлигида “Сайлов – 2021” видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

Танловни ўтказишдан кўзлаган асосий мақсад – сайловчилар, айниқса, овоз беришда илк бор иштирок этаётган ёшларни миллий сайлов қонунчилиги билан яқинроқ таништириш, сайловга оид зарур маълумотларни ёшларнинг ўзлари орқали оммалаштириш, бу билан “тенгдош-тенгдошга” тамойилини кенг қўллаган ҳолда сайлов ҳақидаги тушунчаларни айнан ёшларнинг ўзи орқали жамиятга етказишдан иборат.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди:

  • энг яхши информацион ролик;
  • энг яхши саҳналаштирилган ролик;
  • энг яхши анимацион ролик;
  • мухлислар эътирофи.

Танловда қатнашишни истаган ватандошларимизга қуйидаги шартлар қўйилди: Жумладан:

1. Видеороликларни Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларидаги ўз саҳифалари орқали #Saylov2021_tanlov, #Elections2021_tanlov хештеглари остида эълон қилиш;

2. Видеороликларни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг http://t.me/MSKtanlovbot Telegram-ботига юбориш.

Шунингдек, диск ва бошқа ахборот ташувчи мосламаларга ёзилган видеороликлар – Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази томонидан қабул қилиб олинди.

Танов ғолиблари маҳсус диплом ва ҳамда турли миқдордаги пул маблағлари билан тақдирланди. Жумладан, ҳар бир номинация бўйича ғолиб ҳамда совриндорларга ҳар бир номинация бўйча қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилди:

1-ўрин учун – 20 млн сўм;

2-ўрин учун – 15 млн сўм;

3-ўрин учун – 10 млн сўм

Танлов ғолибларини аниқлаш уч босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда 53 та иш саралаб олинди. Иккинчи босқичда эса, танлов ташкилотчилари томонидан сайланган ҳакамлар ҳайъати 4 та номинация бўйича 15 та ишни финаль босқичига муносиб, деб топди.

Асосий номинациялар бўйича ғолиблар:

Энг яхши информацион ролик

1 – ўрин Элёр Тўлаганов

2 – ўрин Илҳомжон Ҳайдаров

3 – ўрин Зиёвуддин Азизуллаев

Энг яхши саҳналаштирилган ролик

1 – ўрин Маҳлиё Асқаралиева

2 – ўрин Орифжон Собиров

3 – ўрин Дилшод Ибрагимов

Энг яхши анимацион ролик

1 – ўрин Зафарбек Эминов

2 – ўрин Козим Исломов

3 – ўрин Наргиза Юнусова

Мухлислар эътирофи

1 – ўрин Маъмуржон Эргашев

2 – ўрин Дилшода Шермуҳаммаедова

3 – ўрин Равшан Нурназаров

Барча ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими 22 октябрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил қилинган Халқаро медиа-холлда бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси, Дипломатик корпус вакиллари, халқаро кузатувчилар ҳамда хорижий ва маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этди. Тақдирлаш маросимидан сўнг қатнашчилар учун концерт дастури намойиш қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!