Халқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Халқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 июль куни Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Халқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси вице–Президенти Шерзод Ташматов ва видеоконференц алоқа тизими орқали Ассоциация Вице–Президентлари ва IKA таркибидаги миллий федерациялар раҳбарлари иштирок этишди.

Халқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтдиХалқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтдиХалқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтдиХалқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтдиХалқаро Кураш ассоциациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

IKA Президенти томонидан Курашнинг халқаро майдондаги ривожи, ўтказилаётган нуфузли мусобақалар, қитъавий ўйинларда иштироки ва жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган қитъа ва Жаҳон чемпионатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дарҳақиқат, ўтган олти ой мобайнида Курашнинг халқаро ривожи борасида бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди:

  • 17-21 март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртаси Осиё чемпионати ва Осиё–Океания Кураш Конфедерациясининг навбатдаги Конгрессси бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли чемпионатда қитъамизнинг 24 та мамлакатидан 200 нафардан зиёд энг сара полвонлар ғолиблик учун гиламга тушди.

  • 24-27 март кунлари Халқаро Кураш институти билан ҳамкорликда Италиянинг Рим шаҳрида Европа Кураш конфедерациясига аъзо мамлакатлар Кураш мураббийлари учун халқаро семинар ташкил этилди. Семинарда 10 га яқин мамлакатдан 90 нафар кураш мураббийлари иштирок этди.
  • 28-30 март кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида IKA нинг навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Курашнинг олдида турган кўплаб масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
  • 08-10 апрель кунлари Грециянинг Патрос шаҳрида Европа Олимпия қўмитаси ва Греция таълим ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро спорт конференцияси ва кўргазмасида Кураш спорти кенг тақдимот қилинди.
  • 12-23 май кунлари Веътнамнинг Ханойи шаҳрида Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларининг 31-SEA Games ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинлар Дастуридан Кураш спорти 2019 йилдан расман ўрин олган бўлиб 10 вазн тоифасида 9 мамлакатдан 90 нафар курашчилар иштирок этди.

  • 02-09 июн кунлари Панамерика Кураш Конфедерацияси томонидан Халқаро Кураш ҳафталиги ташкил этилди. Ҳафталик давомида Кураш ва Соҳил Кураши бўйича Пан америка чемпионати, Ҳакамлик ва мураббийлик халқаро семинари, Болалар ўртасида Кураш бўйича чизилган рассомлик асарлари танлови ва кўргазмалари ўтказилди. Мазкур нуфузли тадбирларда Конфедерацияга аъзо 19 та мамлакатдан 500 дан ошиқ иштирокчилар қатнашди.
  • 17-20 июн кунлари БААнинг Дубай шаҳрида Ғарбий Осиё мамлакатлари учун халқаро ҳакамлик семинари ташкил этилди. Семинарда Ироқ, Саудия Арабистони, БАА, Яман, Қатар, Иордания, Сурия, Ливан, Қувайт, Фаластин давлатларидан 100 нафардан зиёд ҳакамлар иштирок этди.
  • 23-30 июн кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида навбатдаги халқаро Кураш ҳафталиги ташкил этилди.
  • Ҳафталик Дастуридан ҳакамлик ва мураббийлик семинари ва имтиҳонлари, Кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
  • 25-26 июн кунлари Ливаннинг Бейрут шаҳрида Кураш бўйича Араб давлатлари чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Африка ва Осиё қитъасидан 10 га яқин Араб мамлакатлари қатнашди.
  • Шунингдек, Саудия Арабистони, Эквадор, Бирлашган Араб Амирлиги, Қатар, Болгария давлатларида миллий федерациялар фаолият бошлади ва дунё Кураш оиласига аъзо бўлди.

27 июл– 08 август кунлари Россиянинг Владивосток шаҳрида 7-Осиё болалар ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли спорт байрами Дастуридан Кураш спорти ҳам расман ўрин олган.

  • 03-07 август курлари Жанубий Африка Республикаси Кураш бщйича Африка чемпионати;
  • 04-08 сентябр кунлари Тайланднинг Чонбури шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати;
  • 21-23 октябр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Европа чемпионати;
  • 18-24 ноябр кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтади.

Дарҳақиқат, Кураш асрлар давомида Ўзбек халқининг энг оммавий ва севимли миллий ўйинлари қаторида эъзозлаб келинган. Кураш- якка курашнинг қадимий тури бўлиб, тарихий маълумотларга кўра унинг ёши уч минг йилликдан ортиққа бориб тақалади.

Кураш – ўзбекча сўз бўлиб, ғалабага ҳалол йўл деган маънони билдиради.

Бугунги кунда Халқаро Кураш ассоциациясии таркибида 130 дан зиёд давалатлар миллий федерациялари фаолият юритади.

Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб қувватлаши ва Ассоциация рахбарияти сайи-ҳаракатлари билан Кураш спорти Осиё ўйинларининг барча Дастурларидан расман ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4-ноябр куни “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4881-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор Кураш спортининг ривожи йўлидаги янги даврни бошлаб берди.

Қарор асосида Ассоциация ва унинг таркибидаги миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш, профессионал курашчи ва мутахассисларни тайёрлаш, Кураш спортини янада оммалаштириш, Республика ва халқаро медиа майдонда кенг тарғиб қилиш, келажакда Курашни Олимпияда ўйинлари Дастурига киритиш борасида манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!