Халқаро космик стансиясидаги астронавтлар бош оғриғидан шикоят қилди

Халқаро космик стансиясидаги астронавтлар бош оғриғидан шикоят қилди

Бу ҳолатнинг пайдо бўлиши сабаблари Россия ва AҚШ олимлари ўртасида тортишувларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда РИA Новости.

Aмерикаликлар мигрен пайдо бўлишига станция атмосферасида карбонат ангидрид (CО2) миқдорининг кўпайиши таъсир қилганига аминлар. Уларнинг россиялик ҳамкасблари бу фикрга қўшилмайди. Москва яқинидаги космонавтларни тайёрлаш марказининг веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботдан келиб чиқадики, астронавтлар вазнсизлик таъсирида бош оғриғига дуч келишади. Олимларнинг фикрига кўра, вазнсизлик ҳолатида бошда қон айланиши тезлашади. Бундан ташқари, бунга асосий сабаб астонавтлар карбонат ангидридли ҳаводан нафас олаётганлари бўлиши мумкин.

Ҳисоботда айтилишича, 2008 йилда баъзи космонавтларнинг бош оғриғидан шикоятлари туфайли Aмерика томони CО2 даражасини пасайтириш талабларини илгари сурган. Ўшандан бери ИСС атмосферасида карбонат ангидрид миқдори чегараси аста-секин камайиб бормоқда. Ҳозирги вақтда у уч миллиметр симоб даражасида сақланмоқда, аммо “бир қатор астронавтларнинг бош оғриғи ҳақида шикоятлари давом этмоқда”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!