Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган медиа ҳафталик давом этмоқда

Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган медиа ҳафталик давом этмоқда

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишлаб ҳафталик медиа марафон ташкил этилмоқда.

Ҳафталикнинг илк кунида “Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши сиёсатини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик” мавзуида медиа брифинг бўлиб ўтди.

Кейинги кунда эса Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида “Аҳоли орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакиллари, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

– Бугунги кунда юртимизда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айни шу жараёнларда мансаб суиистеъмолининг олдини олиш беқиёс аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев. – Бунда, журналистдан катта маҳорат, жасорат ва моҳирлик, шунингдек, ҳуқуқий саводхонлик талаб этилади.

Тадбирда БМТнинг коррупцияга қарши курашиш Конвенцияси талаблари ва халқаро стандартлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

– Коррупция бу – мансабдорнинг ўз шахсий фойдасини ўйлашидир, – дейди сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев. – Журналистлар ҳукумат ташкилотлари ва мансабдорларнинг коррупцияга йўл қўйиши ёки қўймаслигини мунтазам кузатиши ва омманинг эътиборини унга қарата олиши керак. Коррупция кўрсаткичи паст давлатларда, аввало, оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этишини унутмаслик жоиз. 
 

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!