Халқаро Жeнeва автосалон кўргазмаси бир йилга қолдирилди

Халқаро Жeнeва автосалон кўргазмаси бир йилга қолдирилди

2022 йилда Женева (Швецария)да бўлиб ўтадиган Халқаро автосалон кўргазмаси 2023 йилга қолдирилди. Бу ҳақда “Uzauto Motors” АЖ кўргазма ташкилотчиларининг шу хусусдаги хабарлари асосида маълум қилди.

Таъкидланишича, тадбир ташкилотчилари бу ҳақда расмий сайт орқали маълум қилиб, ушбу қарор сабабларини келтириб ўтишган. Баёнотда айтилишича, “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ муаммоларнинг бутун автомобилсозлик саноатига кўрсатган таъсири сабабли Халқаро автосалон кўргазмасининг доимий комитети 2023 йилга кўчиришга мажбур бўлишди”.

Ташкилотчилар тадбир бекор қилинишининг асосий сабаби сифатида пандемияни кўрсатишмоқда. Бир томондан, коронавирус сабабли мамлакатлар ўртасида алоқалар қийинлашди. Бошқа томондан эса пандемия туфайли юзага келган узилишлар яримўтказгич ва чиплар етишмовчилигини юзага келтирди. Кўргазма ташкилотчилари автомобиль ишлаб чиқарувчилар айнан мана шу муаммони биринчи навбатда ҳал қилиши керак, деб ҳисоблашади.

“Пандемия ҳолатининг назоратга олинмаганлиги Халқаро Женева автосалон каби кенг миқёсли кўргазмани хавфга қўйди. Аммо биз бу қарорни қолдириш билан эмас, кечиктириш билан кўриб чиқамиз”, — дейди автосалон доимий комитети президенти Moris Turrettini.

Маълумот ўрнида, 1905 йилда биринчи Женева автосалон кўргазмаси бўлиб ўтган. 1923 йилдан бери ҳар йили ўтказилади (1940 — 1946 йиллар бундан мустасно). 2019 йил 7 — 17 март кунлари бўлиб ўтган 89-Женева халқаро автомобиль кўргазмаси ҳозирда энг охирги бўлиб турибди. 2020 йилдан бошлаб пандемия туфайли кўргазма бекор қилинган.

Халқаро Женева автосалон кўргазмаси — ҳар йили ўтказиладиган Yevropa A классига мансуб ягона кўргазма бўлиб, жаҳоннинг етакчи автомобиль брендлари янги автомобиль тақдимотини ўтказадиган асосий майдонлардан биридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!