Халқаро бокс ассоциацияси Россия ва Беларус спортчиларига мусобақаларда қатнашишга рухсат берди

Халқаро бокс ассоциацияси Россия ва Беларус спортчиларига мусобақаларда қатнашишга рухсат берди

Россия ва Беларус боксчилари халқаро турнирларда мамлакат байроғи ва мадҳияси остида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси эълон қилди.

"IBA сиёсат спортга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги кераклигига қатъий ишонади. Шунинг учун барча спортчиларга тенг муносабатда бўлиш керак. Халқаро спорт федерацияси сифатидаги автономияни ҳурмат қилган ҳолда, IBA сиёсий жиҳатдан нейтрал ва мустақил бўлиб қолиши керак", - дейилади ташкилот хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!