Халқ таълимида 47 млрд, соғлиқни сақлашда 30 млрд, мактабгача таълимда 7 млрд, Маданият вазирлигида 5, 5 млрд — бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани аниқланди
Бюджет маблағларини сарфлашда 2022 йилнинг 9 ойида халқ таълими тизимида 47 млрд сўм, соғлиқни сақлашда 30 млрд сўм, мактабгача таълим тизимида 7 млрд сўм, Маданият вазирлигида 5,5 млрд сўмга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, бажарилмаган ишларни «бажарилди» қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни «ўрнатилди» деб расмийлаштириш ҳисобига 100 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари ва умуман 139 млрд сўм бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).