Халқ таълими вазирлиги раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф қилмоқда

Халқ таълими вазирлиги раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги вилоят халқ таълими бошқармалари бошлиқлари вакант лавозимларига бўш иш ўринларини эълон қилинди.

Вазирлик ушбу лавозимларга биринчи марта очиқ танлов ўтказмоқда. Авваллари халқ таълими бошқармалари бошлиқларини тайинлаш тизими шаффоф эмаслиги боис бир қанча саволлар юзага келар эди, дейилган хабарда.

Ҳозирда ish.uzedu.uz сайтига ташриф буюрувчилар Тошкент шаҳридаги мактаблар, халқ таълими бошқармалари, шунингдек Халқ таълими вазирлигининг республика ташкилотларидаги бўш иш ўринлари билан танишишлари мумкин. Синов муваффақиятли якунлангач, мазкур тизим Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, бўш иш ўринларини очиқ эълон қилиниши номзодларнинг маълумотлар базасини яратишга ҳамда энг яхши номзодларни танлаб олишга имкон беради.

Халқ таълими вазирлигининг Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Азиз Каримовнинг сўзларига кўра, айни пайтда Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимдаги барча жараёнларнинг ошкоралигини таъминлаш устида иш олиб борилмоқда.

Бўш иш ўринларининг жамоатчиликка очиқ эълон қилиниши орқали номзодлар танлашда рақобат кучайтирилади. Бу эса ўз навбатида малакали мутахассисларни танлаш имкониятини юзага келтиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!