Халқ таълими вазирининг Давлат тилида гапирмагани эътирозларга сабаб бўлди

Халқ таълими вазирининг Давлат тилида гапирмагани эътирозларга сабаб бўлди

Очиқ мулоқот давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда тартибсизлик юзага келишига вазир Шерзод Шерматовнинг журналистлар саволларига аниқ жавоб бермаслиги асосий сабаб бўлди. Қолаверса, вазир ушбу мулоқотда истар-истамас кайфиятда ўтиргани ҳам иштирокчиларни жунбишга келтирди. 

Масалан, Тошкент шаҳрида асосан вилоятдан келганлар ишлайди. Ота-оналар имкон қадар ишхонаси ва уйига яқин жойга фарзандини мактабга жойлаштиради. Энди кейинги фарзандларини мактабга жойлаштирадиган бўлса, микроҳудуд жиҳатдан тўғри келмаса, бошқа фарзандини бошқа мактабга жойлаштиришга мажбур бўлиб қолмайдими? Бу ота-оналарга ишга бориш вазиятларига ноқулайлик тўғдирмайдими? 

Мана шу каби саволларга Ш.Шерматов тўлиқ тушунча бера олмади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 7 июндаги 469-сонли қарори бўйича ҳам саволлар кўплиги сабабли мулоқотда чалкашликлар юзага келди. Баъзи журналистлар томонидан мавзуга оид бўлмаган саволлар берилиши, ота-оналарнинг савол билан юзланиши туфайли тортишувлар юзага келди. 

Очиқ мулоқотда Ш.Шерматовдан тўлиқ Давлат тилида сўзлашиш сўралди. Ўз навбатида, вазир ҳам бундан икки йил олдин вазир билан ҳеч ким шундай очиқ мулоқотда бўла олмаганини ва ўзининг вазир эканини, шунга яраша ҳурмат сақланишини эслатди.

Тадбир давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!