Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов "XXI аср" газетасини судга берди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов "XXI аср" газетасини судга берди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов XXI аср газетасини судга берди. Бу ҳақда Repost нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, ўзи томон ёзилган танқидий мақоладан сўнг Шерзод Шерматов журналист Маҳмуд Саъдийни судга беришга қарор қилган.

Мақолада Шерматовнинг иши танқид остига олинган. Ижтимоий тармоқларда ушбу мақола қизғин муҳокама қилинган ва кўпчилик журналистни қўллаб-қувватлаган.

Суд жараёни Тошкентда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!