Халқ таълим вазирлиги: Ўқувчиларнинг сочини ўлчаш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган!

Халқ таълим вазирлиги: Ўқувчиларнинг сочини ўлчаш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган!

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинди. Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ушбу фотосуратлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан  давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган. Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йилининг бошида ушбу талаблар билан таништирилган ҳолда, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланадилар, дейилади вазирлик маълумотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!