"Халқ билан мулоқот" кўрсатуви видеоконференция шаклида илк бор Сурхондарёда ўтказилди

"Халқ билан мулоқот" кўрсатуви видеоконференция шаклида илк бор Сурхондарёда ўтказилди

Халқ билан мулоқот кўрсатувида иштирок этиш тўғридан-тўғри эфирга 30 дақиқа қолганда вилоят телевидениесига келган Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов студия декарациясини тезда ўзгартиришга, 4 та сектор раҳбари учун қўйилган юмшоқ ўриндиқлар ўрнига минбарларни қўйишга кўрсатма берди, деб хабар бермоқда UZ24 га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фуқароларнинг мурожаатига юмшоқ ўриндиқда ўтириб эмас, неча соат давом этса ҳам икки оёқда тик турган ҳолда жавоб бераман , деган Б.Пўлатов.Вилоят ҳокими 2 соат вақт мобайнида фуқаролардан тушган 300 дан зиёд мурожаатларнинг аксариятига жавоб берган.

Вилоят ҳокимлиги студиясидан иштирок этаётган вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир мурожаат, шунингдек, намойиш этилган видеолавҳалардаги муаммо ва камчиликлар юзасидан изоҳ сўраган.

Фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш, видеолавҳаларда намойиш этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга қатъий кўрсатмалар берилиб, ижроси шахсан назоратга олинган.

Мен Сизнинг турмуш тарзингиз ва фаровонлигингиз йўлида хизматкорингизман. Бугун ҳал қилиб беришим учун олдимга кўндаланг қилиб қўйган масалаларингизнинг барчасини қонуний тартибда ижобий ҳал қилишга ваъда бераман , деган вилоят ҳокими кўрсатув якунида.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига қолдирилаётган изоҳларидан шуни англаш мумкинки, воҳа аҳолиси ҳокимнинг Халқ билан мулоқот кўрсатувидаги илк чиқишини қониқиш билан қабул қилган.

Manba: uz24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!