Халифа математик масалани ажойиб усулда ечиб берди

Халифа математик масалани ажойиб усулда ечиб берди

Математикадан масала. Уч киши бор эди. Улар мерос йўли билан турли нисбатда 17 туяга эга бўлишган. Улардан бирига мероснинг ярми тегади. Иккинчисига учдан бири тегади. Учинчисига тўққиздан бири тегади.

Насаб бўйича қуйидагича тақсимланади:

Биринчисига 17 танинг ярми. Яъни 8,5 та. Иккинчисига 17 танинг учдан бири. Яъни  5,666666666666667 та. Учинчиси 17 танинг тўққиздан бири. Яъни 1, 888888888888889 та.

Улар ўзаро бу туяларни тақсимлашнинг уддасидан чиқа олишмади. Ё туялардан бирини сўйиш лозим эди ёки тақсимлашдан олдин бир қисмини сотиш лозим эди.

Улар муаммони ҳал қилиш учун маслаҳатга халифа Алий розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига боришди.  Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳу: "Менга ўзимнинг туяларимдан бир туяни туяларингизга қўшишимга рухсат берасизми?", дея сўрадилар. Улар таажжубланиб рухсат беришди. Барча туя 18 та бўлди. Халифа туяларни қуйидагича тақсимладилар:

Биринчиси ярмини олар эди. 18 нинг ярми 9 та бўлади. Унга тўққизтани бердилар. Иккинчиси учдан бирини олар эди. 18 танинг учдан бири 6 та бўлади. Иккинчисига олтитани бердилар. Учинчисига тўққиздан бири тегар эди. 18 танинг тўққиздан бири 2 та бўлади. Учинчисига 2 та туяни бердилар. Қизиғи, уларга тақсимланган барча туя 17 та бўлди. Улардан ҳар бири ўз ҳаққини олди. Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳу ўзларининг битта туяларини қайтариб олдилар.

Ҳикмат шуки, ечими йўқ муаммонинг ўзи йўқ. Талаб қилинган нарса фақатгина диққат ва эътиборлироқ бўлишдир!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!