Хакерлар Саудияда ўтадиган форум сайтида Қошиқчининг “қатл этилиши” суратини жойлаштиришди

Хакерлар Саудияда ўтадиган форум сайтида Қошиқчининг “қатл этилиши” суратини жойлаштиришди

Хакерлар Саудия Арабистонида ўтадиган Future Investment Initiative инвестициявий форуми сайтини бузиб кириб, унинг бош саҳифасида журналист Жамол Қошиқчининг “қатл этилиши” суратини жойлаштиришган. Бу ҳақда Newsweek нашри хабар берди.

Аввалроқ Қошиқчининг йўқолиши билан боғлиқ вазият сабабли кўплаб тадбиркорлар ва ОАВ Ар-Риёдда 23-25 октябрда ўтувчи форумга боришни бекор қилган.

Форум сайтида маълум қилинишича, сайт 22 октябрда бузилган. Нашр скриншотини келтирган сайтда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан “қатл этилаётган” Қошиқчи сурати тасвирланган. Шаҳзода ёнида қўлида ИШИД байроғи бўлган номаълум кимсалар бор.“Дунёда болаларнинг хавфсизлиги учун барча давлатларни Саудия Арабистони тузумига қарши санкциялар киритишга чақирамиз. АҚШ билан боғланган тузум ўз фуқароси Жамол Қошиқчи ва Яманда минглаб айбсиз одамларнинг ўлдирилиши каби ваҳший ва раҳм-шафқатсиз ҳаракат учун жавобгарликка тортилиши керак. Ўрта асрларга хос Саудия Арабистони тузуми террорчиликни молиялаштиришнинг манбаларидан биридир”, деб айтилган хакерлар томонидан сурат остида қолдирилган ёзувда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!