Хабиб Нурмагомедов ўзига солинган жаримани тўлиқ тўлаб берди

Хабиб Нурмагомедов ўзига солинган жаримани тўлиқ тўлаб берди

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Невада штати атлетик комиссияси қарори билан унга солинган жаримани тўлиқ тўлаб берди. Бу ҳақда спортчининг жамоасида маълум қилинди.

Жарима тўлиқ атлетик комиссияга келиб тушган. Хабиб ваъда қилганидек, ўз дўстлари учун ҳам жаримани (50 минг доллар) ҳамда адвокат хизматларини (250 минг доллар) тўлаб берди , дейилган хабарда.

Невада штати атлетик комиссияси Нурмагомедовни Конор Макгрегор билан жангдан кейин юз берган муштлашув учун 9 ойлик дисквалификация ва 500 минг долларлик жарима билан жазолаганди. Муштлашувда иштирок этган Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов ҳам бир йиллик дисквалификация ва 25 минг доллардан жарима жазоси олишган.

Нурмагомедов ижтимоий рекламада иштирок этиб берганда, унинг дисквалификация муддати қисқартирилиши мумкин эди. Бироқ россиялик спортчи буни қилишдан бош тортган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!