Хабиб Нурмагомедов UFC’га қандай шарт қўйди?

Хабиб Нурмагомедов UFC’га қандай шарт қўйди?

Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) раҳбариятига расмий мурожаат билан юзланди. Хабиб Конор Макгрегор билан жангдан кейин юз берган можаро учун фақат унинг жамоасига санкциялар қўлланаётганидан, Макгрегор ва унинг мураббийлари хатти-ҳаракатлари эса эътиборсиз қолдирилаётганидан аччиқ билдирган. Нурмагомедов, шунингдек, дўсти, можаро иштирокчиларидан бири бўлган Зубайра Тухуговнинг UFC’дан четлатилганидан норозилик билдирган ва у ҳам дўсти ортидан UFC’дан кетиши билан таҳдид қилган. Бу ҳақида Kun.uz унинг инстаграмдаги саҳифасига таяниб хабар бермоқда.

“Мен юфс’га мурожаат қилмоқчиман: Нима учун сиз уларнинг (Макгрегор) жамоаси автобусга ҳужум қилиб, икки кишини яралаганда ҳеч кимни четлатмадингиз. Ахир улар кимнидир ўлдиришлари мумкин эди. Нима учун ҳеч ким ватаним, диним, миллатим ва оилам ҳақоратлангани ҳақида гапирмаяпти?
Нима учун сиз икки жамоа ҳам уришганда, фақат мени жамоамни жазоламоқдасиз? Агар сиз буни мен бошлаганимни айтадиган бўлсангиз, мен бунга қаршиман, мен бошланган ишни тугатдим. Исталган вазиятда, мени жазоланг, Зубайра Тухуговнинг нима айби бор?
Агар мени индамайди, деб ўйласангиз, хато қиласиз. Сиз Зубайра Конор акамни ургандан кейин уни ургани учун унинг жангини бекор қилдингиз ва уни четлатмоқчисиз. Камерада нима бўлгани кўриниб турибди.
Унда билинг, у билан бирга мени ҳам йўқотасиз, бизда – Россияда ўзимизникиларни ташлаб кетмаймиз ва мен иним учун охиригача бораман. Агар сиз барибир уни четлатишга қарор қилсангиз, унда менга ҳам йиртиб ташланган шартномани юборишни унутманг, акс ҳолда мен уни ўзим йиртиб ташлайман. Айтганча, сиз бермаётган ва пайсалга солаётган гонорарни унутаёзибман. Уни ўзингизга қолдиришингиз мумкин, фақат эҳтиёт бўлинг, томоғингизда тиқилиб қолмасин. Биз ўз шаънимизни ҳимоя қилдик ва бу асосийсидир”, деб ёзган россиялик спортчи.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!