Хабиб агар Конор Доғистонга келса нима қилишини айтди

Хабиб агар Конор Доғистонга келса нима қилишини айтди

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов агар Конор МакГрегор Доғистонга келадиган бўлса қандай кутиб олиши ҳақида гапирди.

"Бизда меҳмонларни кутиб олиш муқаддас ҳисобланади. Доғистон шуниси билан ажралиб туради. Ўйлайманки, бизда у учун қизиқ жойлар бор. Балки, унга кураш залларимизни кўрсатамиз. Чунки, у яхши кураша олмайди. Шунингдек, овқатлар берамиз. Бизда меҳмонлар оч қолишмайди", - деди Нурмагомедов.

Аввалроқ, Хабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов МакГрегорни Доғистонга меҳмонга чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!