WhatsAppда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

A A A
WhatsAppда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

WhatsApp орқали фирбгарликда, фойдаланувчилардан илова учун пушти ранг схемаси билан янгиланишни ўрнатиши сўралади, бу уларни ўз ҳисобига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.

Қайд этилишича, дунё бўйлаб минглаб фойдаланувчилар хакерлар қурбонига айланишган.

Фирибгарлар схемаси шундай ишлайди: гуруҳ чатларидан бирида ҳавола орқали ўтишни ва пушти мавзу билан янгиланишни ўрнатишни талаб қиладиган хабар келади. Кейин телефонларга дастур юклаб олинади, бу фойдаланувчини ҳисобга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.

Хавфсизлик бўйича мутахассис янги турдаги фирибгарликка дуч келганлар дастурни барча қурилмалардан ўчириб ташлашни, паролни ўзгартиришни ва браузер кешини тозалашни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!