WhatsApp ижтимоий тармоққа айлантирилади

WhatsApp ижтимоий тармоққа айлантирилади

WhatsApp мессенжери дастурчилари қизиқишлари бир хил бўлган фойдаланувчилар гуруҳларини бирлаштириш учун ҳамжамият функциясини жорий этишни режалаштирганини эълон қилди.

Ҳамжамият гуруҳлар жамоаси бўлиб, фойдаланувчилар ҳамжамият тузишлари, ҳамжамият администраторлари эса гуруҳларни бошқариши ва барча гуруҳларга бир вақтнинг ўзида хабар жўнатиши мумкин бўлади.

WhatsApp ҳозирча янги ҳамжамиятларни қидириш имкониятини киритмайди.

Дастурчилар ҳамжамият гуруҳларида ёлғон ахборот тарқалишини камайтириш учун хабарларни қайта жўнатиш имконини чеклаб қўяди. Ҳамжамиятларнинг ёпиқлиги ва хавфсизлиги таъминланиши таъкидланган.

Янги функциядан жорий ҳафтада бутун дунё бўйича айрим синовчилар фойдалана бошлайди. Кейинчалик барча фойдаланувчилар ҳамжамият функциясидан фойдаланиши мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!