Walt Disney студияси молиявий йилни рекорд даромад билан якунлади

Walt Disney студияси молиявий йилни рекорд даромад билан якунлади
  • Walt Disney кинокомпанияси сентябрда тугаган жорий молиявий йил якунларига кўра рекорд даромад олганини маълум қилди. Компаниянинг соф даромади 2017 йилдаги 8,98 млрд доллардан 12,6 млрд долларгача, тушум эса 55,14 млрд доллардан 59,43 млрд долларгача ошган.

Disney 4-молиявий чоракда даромадини 33 фоизга – 2,32 млрд долларгача, тушумини эса 12 фоизга – 14,31 млрд долларгача ошира олган.

Компаниянинг фильмлар ишлаб чиқаришга жавоб берувчи бўлимининг даромади энг кўп ошган. Disney 2018 йилнинг энг кассабоп 10 фильмидан 5 тасини, жумладан Marvel комикслари бўйича “Қора пантера” ва “Қасоскорлар: чексизлик уруши” фильмларини ҳамда “Супероила 2” мультфильмини суратга олган. Бу учта фильмдан АҚШ ва Канаданинг ўзида тушган тушум 2 млрд долларни ташкил қилган.

Бундан ташқари, компаниянинг тематик боғларни бошқарувчи бўлимининг даромади ҳам 18 фоизга ошиб, 4,47 млрд долларни ташкил қилган. Компаниянинг истеъмолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бизнеси операцион даромади 6 фоизга ошиб, 1,63 млрд долларни ташкил қилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!