Вучич: Сербия ўз ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий базага муҳтож эмас

Вучич: Сербия ўз ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий базага муҳтож эмас

Сербия етакчиси Александр Вучич “Прва” телеканалида Сербияга ўз ҳудудида ҳарбий базалар керак эмаслигини айтди.

“Сербия ҳеч қандай ҳарбий базага муҳтож эмас, Сербия ҳарбий бетарафлигини сақлаб қолади, ўз армиясини мустаҳкамлайди ва ўз халқига ғамхўрлик қилади. Мамлакатимиз мустақил бўлиш, сиёсий иттифоқлар қуриш, яхши муносабатларидан уялмаслик учун кучли бўлади. Россия, АҚШ, Хитой билан Европа йўлида бўлади ва ўз келажагини ўзи ҳал қилади”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Россиянинг Сербиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Александр Ботсан-Харченко фақат модернизация қилинган Сербия армияси тан олинмаган Косово вакилларини ҳарбий ҳаракатлардан тўхтатиб қўйганини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!