VTimes: Telegram зарар кўрмоқда, компания облигациялар чиқармаса қарзларини қоплай олмайди

VTimes: Telegram зарар кўрмоқда, компания облигациялар чиқармаса қарзларини қоплай олмайди

 

Telegram компаниялари гуруҳи молиявий зарар кўрмоқда, унинг активлари мажбуриятларни қоплай олмаяпти. Аввал «Коммерсантъ» қайд этганидек, агар гуруҳ облигациялар чиқармаса у ҳолда қарзларини қоплай олмайди. Бу ҳақда Telegram’нинг 2018—2020 йиллардаги молиявий ҳисоботи билан танишган VTimes нашри маълумот берган.

Telegram’нинг 2018 йилдаги зарари 172,7 миллион долларни, 2019 йилдагиси эса 150,9 миллион долларни ташкил этган. Гуруҳ мажбуриятлари унинг активларини 2018 йилда 245 миллионга ва 2019 йилда 418 миллиондан зиёд бўлган. Аудиторлар Telegram’нинг бундай кўрсаткичлар билан танаффусларсиз фаолият олиб бора олишига шубҳа билан қарамоқда. 2020 йилнинг биринчи ярмида гуруҳда 172 миллион долларлик дефицит сақланиб қолганди. Ҳисоботларга кўра икки ярим йил ичида Telegram операцион фаолиятдан, умуман, даромад олмаган.

Telegram облигациялардан тушган маблағнинг асосий қисмини қарзларни қоплашга сарфламоқчи (гуруҳ 30 апрелгача қарийб 626 миллион долларни Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформаси инвесторларига қайтариши лозим), ортиб қолган пуллар операцион фаолиятни давом эттиришга йўналтирилади. Яқин йилларда Telegram монетизациянинг янги ва турлича усулларини жорий қилмоқчи, жумладан, каналларда реклама постларини жойлаштириш, мукофотли стикерлар савдоси, корпоратив мижозлар учун қўшимча хизматлар ва реклама билан интеграциялашган қисқа видеолар (Instagram’даги stories анологи бўлади) таклиф қилиниши режалаштирилган.

 

18 февралда «Коммерсантъ» ўз манбаларига таяниб, Telegram Group Inc’нинг Россия, Европа ва Осиёдаги инвесторларнинг чекланган сонини жалб қилиб миллиард доллар киритишни режалаштирганини хабар қилган. Облигациялар беш йилга чиқарилади, ҳар йили қарз миқдорининг 7-8 фоизи купон тарзида тўлаб борилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!