Вояга етмаган билан қўпол муомалада бўлганлиги акс этган видеотасвир бўйича расмий маълумот берилди

Вояга етмаган билан қўпол муомалада бўлганлиги акс этган видеотасвир бўйича расмий маълумот берилди

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқлади.

35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила. Шахло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Видео ўтган йили суратга олинган бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётганлигини маълум қилишган.  

Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилди. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!