«Ворисова нега ҳозирги мансабдорлар ҳақида гапирмайди?» – журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев

«Ворисова нега ҳозирги мансабдорлар ҳақида гапирмайди?» – журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев

Журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев ўзининг телеграмдаги каналида ХДП вакили, сенатор Мақсуда Ворисованинг фикрига муносабат билдирди. Фаҳрулло аввалги сиёсат ҳақида гапиришдан халққа фойдаси йўқлиги ҳақида айтди.

“Бугун Мақсуда Ворисованинг фикрини эшитиб қолдим. У мутасаддилар Ислом Каримовни алдагани ҳақида гапирди. Шунингдек, Ворисова спикер Каримовга барча ҳақиқатни айтиб бергани ва мутасаддилар жазолангани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Тушинмайман, аввалги сиёсат ҳақида гапиришдан нима фойда? Нега ҳеч ким ҳозирги ҳолат ҳақида гапирмайди? Бугун ҳам мамлакатимизда муаммо етарли-ку. Каримов вафот этди, менимча энди халққа бундай эртакларни эшитишдан фойда йўқ. Мен Ворисова ҳокимлар, нархлар, коррупция ва ишчи жойи етишмаслиги ҳақида гапирганда хурсанд бўлар эдим. Ўйлайманки халққа айнан ҳозир мамлакатда нима содир бўлаётганини билиш қизиқроқ”, – дейди журналист.

Эслатиб ўтамиз, Ворисова Биринчи Президент Ислом Каримовга янги иш ўринлари ҳақида ёлғон ахборот берилгани ҳақида айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!