Volvo кетма-кет иккинчи йилдирки Японияда энг зўр автомобиль деб топилмоқда

Volvo кетма-кет иккинчи йилдирки Японияда энг зўр автомобиль деб топилмоқда

Ҳар йили ўтказиладиган Япониянинг энг зўр автомобили JCOTY танлови ташкилотчилари бу йилги ғолибни аниқлашди. Танловда иккинчи йилдирки, Volvo русумли автомобиль ғолиб чиқмоқда. XC40 кроссовери ғолиб чиқди, ўтган йили ғолиблик XC60га насиб этган эди. Маҳаллий 60 нафар журналистлардан иборат ҳакамлар ҳайъати машинани дизайни, интерьер жиҳозланиши сифати, ихчам ўлчамлари ва хавфсизлик даражасига қараб баҳолашган, деб ёзади motor.ru.

Бу йил 27 номинантлар орасидан японларнинг фақатгина 10 модели ўрин олди. Кунчиқар юрт номидан Subaru Forester, Daihatsu Mira Tocot, Toyota Corolla Sport, Toyota Crown, Lexus LS, Nissan Serena e-Power, Honda Clarity PHEV, Honda CR-V, Mazda CX-8 ва Mitsubishi Eclipse Cross каби машиналар қатнашишди. Финалга олтита япон ва европаликларнинг тўртта машинаси чиқди. Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси 25 баллни бу машиналар ўртасида тақсимлаб чиқиши ва уларнинг йиғиндиси ғолибни аниқлаб бериши керак эди.

Марка

Балл

Volvo XC40

363

Toyota Corolla Sport

314

Volkswagen Polo

197

Toyota Crown

170

Mitsubishi Eclipse Cross

156

Mazda CX-8

111

Alfa Romeo Stelvio

106

BMW X2

47

Honda Clarity PHEV

36

Мазкур танлов ўтказилаётганидан буён бор-йўғи уч бор хорижий автомобиль ғолиб чиқмоқда. 2017 ва 2018 йилларда улар Volvo XC60 ва XC40, 2014 йилда эса — Volkswagen Golf бўлган. Бу йил Volvo билан Alfa Romeo Stelvio, BMW X2 ва VW Polo рақобатга киришишганди.

Volvo XC40ʼдан ташқари Honda Clarity PHEV (энг инновацион), BMW X2 (энг эмоционал) ва Daihatsu Mira Tocot (энг яхши кей-кар) мукофотларга сазовор бўлишди. Honda N-Van фургонлар оиласига ҳам махсус соврин берилди.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!