Volkswagen бутун дунё бўйлаб 100 минг иш ўрнини қисқартирмоқчи

Volkswagen бутун дунё бўйлаб 100 минг иш ўрнини қисқартирмоқчи

Хабарларга кўра, Volkswagen компаниясида қарийб 630 минг киши ишлайди, Хитойдаги қўшма корхоналарни ҳисобга олганда эса бу кўрсаткич 680 мингни ташкил этади. Бу Toyota’га нисбатан 60 фоизга, Stellantis’га (Alfa Romeo, Citroën, FIAT, Jeep, Opel ва Peugeot ишлаб чиқарувчиси) нисбатан 140 фоизга ва Ford’га нисбатан қарийб 240 фоизга кўпдир.

DW журналисти Ник Мартиннинг таъкидлашича, бир вақтлар бундай ходимлар сони Германия саноатининг қудрати ва VW’нинг улкан даромадлари белгиси бўлган бўлса, ҳозир у компанияни оғриқли иш ўринларини қисқартиришга мажбур қилаётган улкан юкка айланди.

"Компания кўплаб бутловчи қисмлар ва дастурий таъминотни ўз кучи билан ишлаб чиқаради, бу эса ишчиларга бўлган эҳтиёжни ва, албатта, ишчи кучи харажатларини оширади", — дейди таҳлилчи Меган Остертаг DW'га берган интервьюсида.

Шунингдек, Германияда автомобил ишлаб чиқариш харажатлари "рақобатчиларга қараганда икки баробар юқори бўлиши мумкин", дейилади нашр хабарида.

Қисқартиришлар сабаб Германияда ходимлар норозилик намойишларига чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар