Владимир Путин: Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр

Владимир Путин: Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр

Президент Владимир Путин Россия минтақалари форумининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида Россия Қозоғистонда атом электр станциясини (АЭС) қуришга тайёрлигини маълум қилди.
Россия Федерацияси Қозоғистон томонига атом электр станцияси қуриш, уни эксплуатация қилишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашни таклиф қилган.

Владимир Путин бу таклиф фақат атом электр станцияси қурилиши билан чекланиб қолмаслигини таъкидлаган. “Гап Россия саноатида атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни ўз ичига оладиган бутун бир саноат ташкил этилиши ҳақида бормоқда”, – дея тушунтирган Россия етакчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!