Владимир Путин Марказий Осиёлик муҳожирларга маслаҳат берди

Владимир Путин Марказий Осиёлик муҳожирларга маслаҳат берди

Владимир Путин 19 декабрь куни бўлиб ўтган конференцияда сўзга чиқиб, муҳожирларга маслаҳат берди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Путинга кўра, муҳожирлар Россиянинг рус тили ва маданиятини билишлари керак. Путиннинг таъкидлашича, украиналиклар ва беларусликлар билан таққослаганда, Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар учун бу борада қийин кечмоқда.

Россия Президенти ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун Ўрта Осиё мамлакатларида Россия университетлари яратилишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда Россиянинг бир нечта университетлари филиаллари очилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!