Владимир Путин дзюдо машқларида бармоғини жароҳатлади

Владимир Путин дзюдо машқларида бармоғини жароҳатлади
Ушбу ҳодиса 14 февраль куни оқшомда президентнинг Россия, Туркия ва Эрон Ислом Республикаларининг уч томонлама саммитида иштирокидан сўнг Сочидаги Юг-Спорт татами марказида юз берди, деб ёзади sports.ru нашри.
Хабарда Россия Президенти 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг 60 килограммгача бўлган вазнда дзюдо бўйича чемпиони Беслан Мудранов билан бўлган олишувда бармоғидан жароҳат олганлиги, шунга қарамай Путин баҳсни давом эттиргани баён қилинади.
Ташриф олдиндан режалаштирилган эди, бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Мудрановдан ташқари Владимир Путин бошқа олимпия чемпионлари билан ҳам курашган.
Ушбу беллашувлардан сўнг, президент ўзининг спортга бўлган муносабати ҳақида гапирди:
Тиббий фактларга кўра, инсоннинг жисмоний машқлар билан шуғулланиши, танадаги адреналиннинг ошишига, кайфиятнинг кўтарилишига ва ҳаётга теранроқ қарашига сабаб бўлади. Буни пуштиранг кўзойнакни ечганингизда атроф кўзингизга бошқача кўрина бошлашига қиёсласа бўлади. Бу мураккаб эффект.
Спортчилар қанчалик юқори шоҳсупаларга кўтарилса, шунчалик чидамли бўлиб бораверади. Улар ҳаммасини кичик бармоқлари билан ҳис қилади. Нафақат сезади, балки нима бўлаётганини тушунади. Ва қаерда керак бўлса, ҳимоя қилади, ёрдам беради улар билан ўзингни ҳамиша бехавотир сезасан , дейди президент.
Таъкидлаш жоизки, Владимир Путин ўсмирлик чоғларидан буён спортнинг турли хил турлари билан шуғулланиб келади. У самбо, дзюдо, чанғида учиш ҳамда хоккей билан профессионал даражада тажрибага эга. Путин 1973 йилда самбо бўйича спорт усталигини ҳам ёқлаган.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!