Владимир Норов Петер Сийярто билан музокаралар ўтказди

 Владимир Норов Петер Сийярто билан музокаралар ўтказди

2022-йил 4-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан музокаралар ўтказди.


Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг бугунги йиғилиши самарали ўтганини мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида икки томонлама кун тартиби ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.


Олий даражадаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини жорий йилда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик, айниқса, таълим соҳасидаги алоқаларнинг юқори сурати қайд этилди. Венгрия томони ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратилишини маълум қилди.

Венгрия томони Ўзбекистоннинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

БМТ, Европа Иттифоқи, ЙХҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлги билдирилди.

Турли даражаларда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!