Владимир Норов Дон Прамудвинайга табрик йўллади

Владимир Норов  Дон Прамудвинайга табрик йўллади

2022-йил 6-май куни Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Таиланд Қироллиги Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Дон Прамудвинайга табрик йўллади.

Мактубда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида турли соҳаларда ҳам икки томонлама асосда, ҳам халқаро тузилмалар доирасида самарали алоқалар йўлга қўйилгани қайд этилади.

Икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида давлатлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун фаол ҳамкорлик қилишга хайрихоҳлик билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!