Владимир Норов Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Владимир Норов Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг бевақт вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим. Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги ходимларига, марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман", - деб ёзади Владимир Норов ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида.

Кеча Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей 65 ёшида тўсатдан вафот этди. Вафоти сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Владимир Макей 1958 йил 5 августда Беларуснинг Гродно вилоятида туғилган. 2000 йилдан 2008 йилгача у Беларус президентининг ёрдамчиси, 2008-2012 йилларда президент маъмурияти раҳбари бўлган. 2012 йилда у ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган ва ҳозирга қадар бу лавозимда меҳнат қилиб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!