Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон паспорти нечанчи ўринни эгаллади?

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон паспорти нечанчи ўринни эгаллади?

"The Henley Pasport Index" мустақил рейтингида Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабабли, мамлакат паспорти 86-ўринни эгаллади.

Рейтингда биринчи ўринда турган Япония фуқаролари 191 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Сингапур иккинчи (190 та давлат), Жанубий Корея ва  Германия учинчи ўринда (189 та давлат).

Буюк Британия ва АҚШ фуқаролари 185 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабабли, ушбу давлатлар паспорти 7-ўринда.

Россия 50-ўринда (116 давлат), Беларусь ва Қозоғистон 70-ўринда (75 давлат), Тожикистон 85-ўринда (58) ва  Туркманистон 90-ўринда (53 давлат).

Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) мамлакатлари рейтингда энг охирги ўринларда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!