Виталий Кличко лавозимидан бўшатилди

Виталий Кличко лавозимидан бўшатилди

Украина Вазирлар маҳкамаси 4 сентябрь куни Виталий Кличкони Киев шаҳар давлат маъмурияти раиси лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани маъқуллади. Қарор собиқ президент Пётр Порошенко ваколат муддати якунига етгани муносабати билан қабул қилинди, дея хабар берди «gazeta.uz».

«Маҳаллий давлат маъмуриятлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, маҳаллий давлат маъмуриятлари раҳбарларини Украина президенти бош вазир тақдимномасига мувофиқ президент ваколати муддати бўйича тайинлайди», — дея қайд этди Президент офиси раҳбари ўринбосари Руслан Рябошапка.

Виталий Кличко КШДМ раиси ваколатидан маҳрум этилиши бўйича ҳаракатларни конституцияга зид деб ҳисоблади. У Конституцион судга Киев мэри ҳамда Киев шаҳар давлат маъмурияти раиси лавозимларининг аралаш экани бўйича мурожаат мурожаат тайёрлади.

2014 йилда Виталий Кличко Киев шаҳар раҳбари сайловида «УДАР» партияси номидан иштирок этиб, сайловчиларнинг 56,7 фоизлик овози билан биринчи ўринни қўлга киритган эди.Июнь оихирида Пётр Порошенконинг фармони билан у Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбари лавозимига тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!