Вирус тарқалмаслиги учун: Японияликлар лифт тугмасига тегмасдан фойдаланиш усулини ўйлаб топишди

Вирус тарқалмаслиги учун: Японияликлар лифт тугмасига тегмасдан фойдаланиш усулини ўйлаб топишди

Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия сабаб давлатлар вирус тарқалишининг олдини олиш борасида турли усуллардан фойдаланишмоқда. Японияда эса жуда самарали усуллардан фойдаланишга ўтилса ажаб эмас: улар жамоат жойларида қўл теккизилмасдан хавфсиз юриш усулини топишди.

Японияда турли металл деталларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик заводлар коронавирус сабаб ярим даромадидан айрилишди. Бироқ завод ходимлари вақтларини бекор ўтказишмади, улар инсонларнинг жамоат жойларида турли юзага тегинишдан қочишаётганини пайқаб қолишди. Тўғри-да, автобус ёки метро дастагини кимлар ушламайди, лифт тугмасини эса кимлар босмайди, дейсиз?

Мана шу мақсадда завод ишчилари метрода хавфсиз юриш ва лифт тугмасига қўл билан тегинмаслик учун махсус илгак ихтиро қилишди. Ҳозирда ушбу янгилик ишлаб чиқариш босқичида турибди ва тайёр бўлгач фақат интернет орқали сотувга чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!