Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра:

➖ Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар (https://lex.uz/docs/2946054) мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

Маълумот учун, вирус блокатори -  гигиена ашёси ҳисобланиб, ундаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Лекин коронавирусдан ҳимоя қилиши ҳақида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган нотўғри (била туриб ёлғон) реклама тақиқланади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!