Виктория шаршарасининг суви рекорд даражада камайди

Виктория шаршарасининг суви рекорд даражада камайди

Африкадаги дунёга машҳур Виктория шаршарасининг суви рекорд даражада озайиб кетди, деб хабар бермоқда The Guardian.

Миллионлаб туристларни Замбия ва Зимбабвега жалб этадиган шаршара кучли қурғоқчилик сабабли ингичка ирмоққа айланди.

Одатда, қурғоқчилик даврида Виктория шаршарасининг суви озаяди, лекин бу йилги озайиш рекорд даражага етди.

Африка жануби шарқидаги қурғоқчилик ҳосилни нобуд қилгани сабабли 45 млн киши четдан озиқ-овқат етказилишига эҳтиёж сезмоқда.

Зимбабве ва Замбия электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. 

Экспертлар иқлим ўзгариши Виктория шаршарасини бутунлай йўқ қилиб юборишидан ташвишланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!