Виктория Бекхем ўз қонидан косметика маҳсулоти яратди

Виктория Бекхем ўз қонидан косметика маҳсулоти яратди

Британиялик қўшиқчи ҳамда дизайнер Виктория Бекхем ўзининг қонидан яратилган косметика воситасини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда у ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

44 ёшли Бекхем ёзишича, юз учун қаришга қарши, юмшатувчи восита Dr Barbara Sturm маркаси билан ишлаб чиқарила бошлаган бўлиб, ушбу бирикмани эстетик медицина бўйича немис доктори Барбарой Штурм яратган.

Доктор Барбара Штурм менинг қонимни олди ва менинг шахсий ҳужайраларимдан шифобахш маҳсулот яратди. Бу маҳсулот яллиғланишга қарши ҳамда ёшартириш ҳусусиятига эга , - дейди хонанда. Шунингдек, у тунда ушбу ниқобни юзига суриб ётганини ва натижадан жудаям миннатдор эканини қўшиб қўйди: унинг юзи тозаланиб, силлиқ ҳолатга келган.

Daily Mail, маълумотига кўра, мазкур маҳсулот 1,5 минг доллар атрофида баҳоланган.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!