Видео: Тошкент аэропортида ходим йўловчининг пулларини ўғирлади

Видео: Тошкент аэропортида ходим йўловчининг пулларини ўғирлади

Куни кеча Тошкент аэропортида йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пул ўғирланди. Бу ҳақда Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурида айтиб ўтилди.
 
Дастурда айтилишича, пулни аэропорт ходими ўғирлаган.


 
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими терговчиси Мақсуда Камолованинг айтишича, 2018 йилнинг 19 август куни Ислом Каримов халқаро аэропорти Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғига ариза келиб тушган. Аризага кўра, фуқаро А. 2018 йил 18 август куни Тошкент - Бухоро авиарейси билан Бухоро халқаро аэропортига борганлигини, юкларни қабул қилганида юклар ичида 250 минг сўм пулларнинг мавжуд бўлмаганлигини ва бу ҳолат юзасидан уларни топишда амалий ёрдам кўрсатишликни сўраб ариза ёзган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида 250 минг сўм миқдордаги пуллар Тошкент халқаро аэропорти 3-терминал техник ходими С. Томонидан яширин равишда талон-торож қилинганлиги, яъни ўғирланганлиги аниқланган.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!