Видео можароси: Наманганда товламачининг ўйини фош бўлди

Видео можароси: Наманганда товламачининг ўйини фош бўлди

Наманган. 2020 йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Наманган вилояти Учқурғон шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли А.С., Учқўрғон шаҳри “Кўприкбоши” МФЙда истиқомат қилувчи 21 ёшли Ш.А.,га қўнғироқ қилиб, унга 2017 йилда “Тохир” исмли шахс билан жанжаллашган ҳолати тасвирга туширилган видеони телеграмм ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда тарқатиб юборишини айтиб, тасвирни фуқаро Ш.А.,нинг телефонига юбориб, унинг учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошқор қилиш билан қўрқитиб, ушбу видеони тарқатиб юбормаслик эвазига Ш.А.,дан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!