Видео: Ласетти ҳайдовчиси қизил китобга киритилган кийикни уриб юборди

Видео: Ласетти ҳайдовчиси қизил китобга киритилган кийикни уриб юборди

Лаcетти ҳайдовчиси қизил китобга киритилган кийикни уриб юборди. Бу ҳақда UPL мухбири хабар бермоқда. Ҳодиса Урганч-Нукус автомагистралида юз берган.

Ҳайдовчи ёввойи ҳайвонлар борлиги ҳақидаги йўл белгисини эътиборсиз қолдириб, секинлашмаган ва кийикни уриб юборган. Экологларнинг фикрига кўра, шунга ўхшаш ҳодисалар кўпинча ушбу магистралдаги йўл белгисининг ҳайдовчилар эътиборидан четда қолиши сабабли рўй беради.

Энди ҳайдовчи мамлакат қонунларига мувофиқ жарима тўлашга мажбур бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!