Вьетнам Президенти вафот этди

Вьетнам Президенти вафот этди

Вьетнам Президенти, давлатнинг учта раҳбарларидан бири Тран Дай Куанг 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Reuters Вьетнам давлат телевидениесига таяниб хабар берди.

Президент 21 сентябрь куни тонги вақтда Ханойдаги ҳарбий касалхонасида вафот этган. Маҳаллий ва чет эллик шифокорларнинг уринишларига қарамай Куанг узоқ вақт давом этган оғир касаллик натижасида вафот этган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Вьетнам Президенти мамлакатни бошқарадиган ягона шахс саналмайди. Мамлакат қонунчилигига кўра, давлат Президент, Бош вазир ва Коммунистлар партияси раҳбари томонидан бошқарилади. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мамлакатда президентлик лавозими кўпроқ фахрий мақомдаги раҳбарликни англатади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!