Венгрияда ўзбекистонлик талабаларга ажратиладиган грант сони оширилди

Венгрияда ўзбекистонлик талабаларга ажратиладиган грант сони оширилди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилда Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасида имзоланган тегишли меморандумга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрия олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 100 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда эди.

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳамраислигида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг юқори даражадаги навбатдаги йиғилишида ушбу меморандиумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Венгрия томонидан ҳар йили ажратилаётган таълим грантлари сони 100 тадан 170 тага кўпаймоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!