Венгрияда дарё сатҳи пасайиб, унинг тубидан хазина топилди

Венгрияда дарё сатҳи пасайиб, унинг тубидан хазина топилди

Венгриянинг Эрд шаҳридаги Дунай дарёсининг суви камайиши туфайли унинг тубидан хазина топилди, дея хабар беради «Euronews».

Археологларнинг маълум қилишича, дарё тубидан тилла ва кумуш тангалар, қиличлар каби буюмлар топилган. Уларнинг XVIII асрга оид экани айтилмоқда.

Европанинг бир неча ҳудудларида бўлгани каби Венгрияда ҳам дарё сувлари сатҳи пасайиб боряпти. Туна дарёсининг суви 38 сантимерт пасайган.

Археолог Балац Наги 1630 ва 1743 йилларга оид бўлган олтин ва кумуш тангаларнинг Голландия, Франция, Цюрих ва Ватиканда зарб қилинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Manba: hozir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!