Венгрия ва Сербия чегарасида муҳожирлар отишма уюштирган

Венгрия ва Сербия чегарасида муҳожирлар отишма уюштирган

Сербиянинг Венгрия билан чегараси яқинидаги Суботица шаҳри чеккасида муҳожирлар ўртасида содир бўлган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилди, деб хабар берди шанба куни Сербиянинг RTS телеканали.

Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор, унинг ҳаёти хавф остида.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма муҳожирларни ноқонуний олиб ўтиш билан ким шуғулланиши борасидаги келишмовчилик туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

Воқеа содир бўлган жой тўсиб олинди, у ерга жандармериянинг кучайтирилган бўлинмалари, шунингдек, ички ишлар вазири Александр Вулин етиб келди.

Суботица мери Стеван Бакич маҳаллий аҳолини улар хавф остида эмаслигига ва шаҳар аҳолиси хавфсизлигига шубҳа қилмаслигига ишонтирди, деб ёзади RTS.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!